Kafe zonasi boshqaruvchisi
Integro TRC ichidagi kafe zonasi
7 000 000 so'm / oy dan
- Hudud
- Toshkent shahri · Chilonzor
- Manzil
- Integro TRC
- Bandlik
- To'liq stavka
- Ish shakli
- Ish joyida
- Tajriba
- Tajriba talab qilinadi
- Ish vaqti
- 08:00 – 20:00
Vazifalar
Маркет ичидаги кафе зонасини тўлиқ бошқариш ва назорат қилиш; Поварлар ва кафе ходимлари ишини ташкил қилиш ва назорат қилиш; Кафе ассортиментини шакллантириш ва доимий назорат қилиш; Салатлар, иссиқ овқатлар, муздак ичимликлар ва кофе ассортиментини назорат қилиш; Тайёр маҳсулот сифати, таъми ва стандартларига жавоб бериш; Приход ва расход товарларни қатъий назорат қилиш; Хом ашё сарфи ва тайёр маҳсулот чиқишини назорат қилиш; Камомад, ортиқча сарф ва маҳсулот йўқотилишининг олдини олиш; Кафе зонасида тозалик ва санитар ҳолат учун жавоб бериш; Маҳсулотларнинг сақланиши ва яроқлилик муддатини назорат қилиш; Кунлик маҳсулот қолдиқлари ва ҳаракатини текшириш; Поварлар иш жойи ва ошхона тартибини назорат қилиш; Кафе зонаси бўйича ҳисобот ва назоратни юритиш; Аниқланган муаммоларни тезкор ҳал қилиш ва раҳбариятга маълумот бериш.
Talablar
Кафе, ресторан, супермаркет ёки умумий овқатланиш соҳасида тажриба шарт; Кафе/кухня бошқаруви бўйича амалий тажриба; Поварлар жамоасини бошқара олиш; Приход ва расходни назорат қилишни билиш; Ассортимент ва маҳсулот сарфи билан ишлашни тушуниш; Тозалик ва санитария талабларига қатъий риоя қилдириш; Масъулиятли, талабчан ва тартибли бўлиш; Кафе зонасини мустақил равишда назорат қила олиш